Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:29 / 2023-08-28

Арнасой туманида жами 57 минг 968 та, шундан 12 минг 603 та кўп қаватли ва 45 минг 138 та ҳовли-жой хонадонларининг газ жиҳозларига профилактик хизмат ҳамда 69 минг 27 та, шулардан 15 минг 495 та кўп қаватли, 53 минг 267 та хусусий хонадонлардаги газ жиҳозларига техник кўрик хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, тумандаги мавжуд 2 минг 592 та истеъмолчига жорий йилнинг ўтган даврида 571 та хонадон, шундан 303 таси кўп қаватли ва 298 таси ҳовли-жой профилактик кўрикдан ўтказилди.  

***  

Жиззах шаҳрида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси, АТ “Асакабанк” Жиззах вилояти филиали, Жиззах шаҳар “Ишга марҳамат!” мономаркази ходимлари томонидан марказда таҳсил олаётган ёшлар ва хотин-қизларга “Тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар” юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.  

Унда Савдо-саноат палатасининг “Бизнесга ўқитиш” бўлими ходими М.Ортиқова ҳамда “Асакабанк” филиали ходими А.Донишевлар томонидан тадбиркорлар фаолияти давомида кредит ва субсидия олишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш йўллари юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.  

***  

Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида Зомин туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.  

Жумладан, бугун Зомин шаҳрида Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Зомин тумани ҳокими ўринбосари Н.Омонова бошчилигида имконияти чекланган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга 4 дона ногиронлик аравачаси ҳамда 1 дона эшитиш мосламаси топширилди.  

Бу хайрли иш – туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.  

***  

Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга доир ишларни ташкил қилиш бўйича навбатдаги ўрганиш ишлари Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси “Тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш” бўлими томонидан Пахтакор туманидаги ҳаво йигирув усулида пахта калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” корхонаси фаолияти ўрганилди.  

Палата ходимлари томонидан ҳозирда экспортёрлар учун яратилаётган енгилликлар ва афзалликлар бўйича тушунчалар берилиб, келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.  

***  

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда Хўжамушкент чегара постидаги “н” ҳарбий қисм офицер ва сержантлари иштирокида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Ушбу тадбир доирасида  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Ватан севгиси – иймон белгиси” мавзусида Республика маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи аъзолари билан ижодий учрашув ташкил этилди.  

***  

Зафаробод туман суди томонидан ҳудудидаги қизил тоифага киритилган “Бўстон” МФЙда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.  

Тадбирда Жиззах вилояти судининг судьяси Шуҳрат Худоёров, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жўрабек Баҳромовлар жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда аҳоли ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан сўз юритди.  

Тадбир сўнгида аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА