French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:48 / 2023-07-23

Шароф Рашидов тумани У.Ҳотамов сув истеъмолчилари уюшмаси “Маматқул бобо” фермер хўжалиги дала майдонида вилоят қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида томчилатиб суғориш технологиялари бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Сирдарё – Зарафшон ИТХБ бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Раҳматов ҳамда Жиззах агрохизматлар маркази илмий бўлим мутахассиси Й.Шариповлар томонидан томчилатиб суғориш технологияларининг афзалликлари ва самарадорлиги мавзусида кенг кўламда маълумот берилди.

***

Жорий йилнинг 22 июль куни Жиззах шаҳрида “Ранглар жилосида – Она диёр” Республика ёш ижодкорлар кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Ғаллаорол тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тасвирий санъат йўналиши ўқувчиси М.Юнусова биринчи ўринга лойиқ топилиб, кўрик-танловининг республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

***

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мароқли дам олишларини ташкил этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ғаллаорол туманидаги бир қатор маҳаллалар ёшларининг кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилмоқда.

Жумладан, Аламли маҳалласидаги ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган ёшлар саёҳат давомида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари билан танишди. Самарқанд шаҳрига саёҳат жуда қизиқарли ва унутилмас хотираларга бой бўлди.

***

Зафаробод тумани ҳокимлиги биносида тумандаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган “бешлик” вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Ў.Раҳмонов, туман секторлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги МФЙ “бешлик” вакиллари иштирок этди. 

Унда туманда хизмат олиб бораётган “бешлик”, яъни маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолларига тегишли топшириқлар берилиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан йўриқномалар тарқатилди.

***

Президентимизнинг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Зомин тумани ҳудудида аэропорт қурилиши давом этмоқда. 

Айни пайтда узунлиги 1,2 километр бўлган учиш-қўниш йўлаги асос қисмини тайёрлаш ва йўл пойини қуриш ишлари “Зомин ТЙФУК” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

***

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Нажмиддин Тўраходжаев иштирок этди. Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқарган йиғилиш аввалида жиноятчликнинг барвақт олдини олишда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталди.

***

Вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида, Мирзачўл тумани адлия бўлими ва юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан электрон тизим бўйича давлат ташкилотлари, умумий таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда электрон тизимнинг қулайликлари ва аҳамияти хусусида атрофлича маълумот берилди.


А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА