Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:03 / 2023-07-05

Пахтакор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи тумандаги яшаш шароити оғир бўлган аҳоли хонадонларида бўлиб, қизил тоифага киритилган ёшлар билан манзилли иш ташкил этиш ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида уйма-уй юриб суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маънавий-мафкуравий тарбияси билан шуғулланиш орқали тўғри ҳаётга йўналтириш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, ёшларнинг меҳнат қилишини осонлаштириш мақсадида хўжалик асбоб-анжомлари ва бошқа зарурий техникалар совға қилинди. Шунингдек, Дилором МФЙдаги қизил тоифага киритилган 2009 йилда туғилган ва 5 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.  

***  

Бахмал тумани ҳокими М.Анорбоев “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан туман марказига янги сув тармоғи тортилиши ишларининг бориши билан танишиб, барча масъуллар ва қурувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.  

Президентимизнинг 2023 йил 10 февралдаги Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда 2023 йил 2 майдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан туман марказига 23 километр сув тармоғи тортилиши ҳисобига 65 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.  

***  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги  “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси таъминланмоқда.  

Қарор бўйича жорий йилда Дўстлик тумани ИИБда “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳини ташкил қилиш мақсадида муносиб кўрилган хотин-қизлар билан туман ҳокимининг ўринбосари М.Суюнова, ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори С.Абдувалиева ҳамда ИИБ ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиб, гуруҳ аъзолари ўз фаолиятини бошлади.  

***  

Фориш тумани 30-сонли маданият маркази қошида фаолият юритаётган “Боғдон” фольклор этнографик халқ ансамбли Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан мамлакатимизга келган халқаро кузатувчилар ва пойтахтимиз аҳолисига ўз концерт дастурларини намойиш этмоқда.  

“Боғдон” фольклор этнографик халқ ансамбли санъаткорлари томонидан республикамиз пойтахтида ижро этилаётган ўзбек миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида акс эттирган лапарлар, қўшиқ ва рақслар меҳмонлар ва пойтахтимиз аҳолисини мафтун этмоқда.  

***  

Ғаллаорол тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ж.Оқбоев қабул ўтказди. Унда фуқароларни иш билан таъминлаш, ижтимоий масалалар, жумладан, йўл инфраструктурасини яхшилаш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар бўлди.  

Аҳолига муаммоларнинг ечилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилди ҳамда муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.  

***  

Зафаробод туманида бўлиб ўтган “Қўша қариш саодати” мавзусидаги тадбирда маҳаллалардаги кекса отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, ёш оилалар, уюшмаган ёшлар иштирок этди.  

Учрашувда кекса отахон ва онахонлар ўз ҳаёт йўлларидаги қийинчиликлар, эришган муваффақиятлари ҳақида ёшларга ибратли ҳикоялар сўзлаб берди.  

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА