Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:00 / 2023-06-13

Пахтакор туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида жойларда турли маданий ва маърифий тадбирлар ташкил этилаётгани эртамиз эгалари дилидаги ватанпарварлик ҳисларини оширишга қаратилмоқда.

Жиззах  гарнизони ва  ҳарбий оркестр жамоаси томонидан шу каби эзгу мақсадлар йўлида аҳоли кўплаб йиғиладиган жойларда, истироҳат боғларида сайёр концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Жумладан, туман марказида жойлашган “Ёшлар” сайлгоҳида  ўтган ҳарбий оркестр томонидан намойиш этилган концерт дастури 2 мингга яқин ёшларни қамраб олди.

***

Жиззах шаҳрида ташкил этилган семинарда “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мониторинг қилинди. Тадбирда тавсиялар бериш бўйича шакллантирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди.  

Жумладан, Турон, Амир Темур маҳалла фаолларининг “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларининг ҳаққонийлиги ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилиб, ижро муддати белгиланди.

***

Арнасой тумани  ахборот кутубхона марказида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида заковат интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтган ушбу тадбир муросасиз курашларга бой бўлди. Унда тумандаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини 1-ўринни қўлга киритди. 2- ва 3-ўринлар мос равишда “Ғолиблар” ҳамда Ғафур Ғулом МФЙ ёшларига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлиғини тиклашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Зарбдор тумани “Тоза уруғ” МФЙда кекса авлод вакиллари туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиб, уларга керакли тавсиялар ва зарурати бўлганларига туман ҳамда вилоят шифохоналарига йўлланмалар берилди.

***

Фориш туманида “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичида 2 минг 623 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, тегишли тартибда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

 

Тумандаги 25 маҳалл

ага тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида  тизимли ишлар олиб бориляпти.

Жумладан, туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Эгизбулоқ” ва Ойбек номли МФЙларида ҳам ўзини-ўзи банд қилиб, даромад қилиш истагида бўлган “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинкалари топширилди.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА