Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:41 / 2023-05-12

Пахтакор тумани ҳокими А.Ашуров “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар билан учрашди. Учрашувда маҳалладаги ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган ва ташвишга солаётган муаммолари, ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига аниқ жавоблар олди.  

***  

Арнасой тумани солиқ инспексияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ҳ.Умуров томонидан “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриш орқали кўмакка муҳтож ёшларнинг оилавий аҳволи ўрганилди. Ўрганиш давомида  кўмакка муҳтож ёшларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилиши ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.  

***  

Дўстлик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан чорва молларини наслини яхшилаш борасида хайрли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган 2022 йил туманда 5 минг 342 бош сигир сунъий уруғлантирилиб, 4 минг 789 бош бузоқ олишга эришилган эди. Эътиборлиси, жорий йилда ҳам шу кунга қадар 1 минг 106 бош сигир сунъий уруғлантирилди ва ҳозиргача 391 бош наслли бузоқ олинди.  

***  

Ғаллаорол тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Оқбоев “Мулкуш” қишлоқ фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашди. Туман ҳокими, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида, ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда, ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, ечимини кутаётган муаммолар, таклиф ва ташаббуслари юзасидан мурожаат қилди.  

***  

Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродовнинг аҳоли ва ёшлар учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида ўттиз нафар фуқаро мурожаат қилиб, шулардан ўнтаси ёшларга қарашли талаба шартномаси, моддий ёрдам ва кредит масаласида бўлиб, қолган йигирматаси эса йўл, уй-жой таъмири ва маҳаллага сув олиб келиш масалаларидан иборат бўлди. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.  

***  

Бахмал туманида юқори самарадорликка эришган қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди. Унда етти йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ва ижтимоий дафтарлар юритиш тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Маҳаллалардаги хотин-қизлар иш жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан секторлар кесимида яхши натижалар кўрсатган тумандаги хотин-қизлар фаоллари иш тажрибасини оммалаштириш борасида йиғилганларга атрофлича маълумот ва кўрсатмалар берилди.  

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА