Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:18 / 2023-03-26

Дўстликда республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ахборот кутубхона маркази, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда “Китобхонлик куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёшларга ўрнак кўрсатаётган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Гулмира Холмуродова, Халқ таълими аълочилари Раҳима Хўжаниёзова, Вазира Абдуманнонова ҳамда шифокор Ўктам Менглиевлар иштирокида “Китоб маънавият кўзгуси” мавзусида “Маҳорат дарси” ўтказилди.

Зафаробод тумани ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳаёт учун” акцияси доирасида ташкил этилган юриш марафони кексаю-ёшни бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган марафон барчага жисмоний тетиклик билан бирга аъло кайфият ҳам бағишлади. Тадбирда иштирок этган 2 мингга яқин қатнашчи 5 минг қадам масофани босиб ўтди.

Янгиобод туманида секторлар раҳбарлари бошчилигида муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллалардаги кекса, ногирон, эҳтиёжманд фуқаролар учун хайр-саховат тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, туманнинг 1-сектори ҳудудига қарашли “Совот” ҚФЙда 150 нафар аҳоли учун ифторлик дастурхони ёзилиб, миллий таомимиз “Тўй оши” тарқатилди. Рамазон ойи муносабати билан туманнинг бошқа секторларида ҳам бу каби хайрия ифторликлари ўтказиб борилиши белгиланган.

Ғаллаорол тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан “Хавфсиз ҳаёт учун" акцияси доирасида мунтазам равишда профилактика тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, туман марказидаги автошоҳбекатда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар, йўловчилар ҳамда пиёдаларга, йўл ҳаракати қоидаларига, йўл белгиларига, кўрсатилган тезлик меъёрларига риоя этишни таъминлаш ва йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш борасида аниқ кўрсатма ва тушунчалар берди.

Фориш тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Темур Саъдуллаев томонидан туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.  

Қабулда фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, уй-жой масаласи, банкдан кредит ажратиш, даволанишда кўмаклашиш ва бошқа масалалар бўйича жами 15 та мурожаат тингланди. Мурожаатдан 13 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида қаноатлантирилди. Қолган 2 та мурожаат тегишли ташкилотларга кўриб чиқиш ва ижро этиш учун топширилиб, ижроси назоратга олинди.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА