Республика Маънавият ва маърифат маркази Зафаробод тумани бўлинмаси томонидан туман мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга семинар йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида маънавий-маърифий тизимда ва йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш масалалари келишиб олинди. Тизимдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Вилоят солиқ бошқармасида касаба уюшма қўмитасининг умумий йиғилиши ўтказилиб, масъулларнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ж.Достонов очди ва бошқариб борди.
2023-2024 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши бўйича вилоят солиқ бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Шодманова ҳисобот берди.
Жорий йилдан барча вилоятлардаги касаба уюшмалари марказлашган ҳолда Солиқ қўмитаси томонидан иш олиб боради. Йиғилиш иштирокчилари вилоят солиқ бошқармаси касаба уюшмаси раиси этиб Н.Баракаевни сайлашди.
Йиғилиш давомида З.Aбдунабиева, A.Юсуповлар сўзга чиқди ва иштирокчилар томонидан касаба уюшмаси фаолиятини қониқарли дея баҳолади.
E-аукцион орқали олинган ерлар фуқароларга ажратиб берилмоқда.
Шароф Рашидов тумани 3-секторга қарашли "Оқтошота" МФЙ ҳоким ёрдамчилари кўмагида ҳудудда истиқомат қилаётган, ерни қонуний асосда ижарага олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш, парваришлаш билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга ерлар ажратиб берилмоқда.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА