Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:50 / 2023-02-21

Арнасойда “Баҳор тароналари” мавзусида энг яхши асарлар кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

“Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва бугунги кунда миллий ўзлигимизни ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос колган бетакрор санъатга меҳрини ошириш, халқ миллий удумларини  ўрганиш мақсадида ташкил этилган танловда ёш ҳаваскор эстрада хонандалари, бахши ва ҳаваскор жамоалар иштирок этди.

***

Зафаробод туманида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар маъмурий биноларига муқобил энергияга ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.  

Жумладан, туман давлат солиқ инспекциясининг маъмурий биноси том қисмига умумий қуввати 10 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.

***

Шароф Рашидов тумани қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра истовчиларга имтиёзли банк кредити асосида иссиқхоналар қуриб берилмоқда.  

Жумладан, Бобур номли МФЙда яшовчи 10 та хонадонга иссиқхона қуриб фойдаланишга топширилди.

***

Фориш туманидаги “Ўхум”, “Сайёд”, “Дўстлик” ва “Учқулоч” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида туризмни ривожлантириш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг республика бюджетидан маблағ йўналтириладиган манзилли дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида ушбу маҳаллаларда йўллар таъмирланади, электр энергияси тармоқлари қурилиб, янги трансформатор пунктлари ўрнатилади. Шунингдек, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилиши натижасида туманга сайёҳлар оқимини янада ошишига замин яратилади.

Эътиборлиси, мазкур “Йўл хариталари” га киритилган лойиҳалар асосида юздан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

***

Ғаллаорол туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фермер хўжалиги экин майдонлари четларига терак, тут, ток кўчатлари ҳамда ошқовоқ уруғларини экиш ишлари бошланди.

Ариқ ва зовурлар тозаланиб, маҳалла кўчалари, аҳоли хонадонларида ободонлаштириш, шунингдек, экин майдонлари четларига ток кўчати учун шпалер ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА