French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
13:31 / 2022-09-17

Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Раҳмоновнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 37 нафар фуқаро қатнашиб, келиб тушган 15 та мурожаатнинг 5 таси жойида ечимини топди. 2 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилиб, аниқ ижро муддати белгиланди ва назоратга олинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

Тадбирда ҳокимликлар ва бошқармалар кадрлар бўлимлари учун ходимларнинг меҳнат фаолиятига доир маълумотларини “ЯММТ” идоралараро дастурий-аппарат комплексига тўлиқ ва хатосиз киритилиши бўйича атрофлича маълумот берилди.

Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлинмаси ташкилотчилигида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти) саммитининг мазмун-моҳияти, аҳамиятига бағишланган “Мулоқат ва ҳамкорлик” мавзусида туман ҳокимлиги мутахассислари ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида маърифат соати ўтказилди.

Тингловчиларга ШҲТ Самарқанд саммитининг дунёда тинчлик, осойишталикни таъминлаш, давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти тарғибот қилинди.

Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимида пахта йиғим-теримида намуна кўрсатаётган ходимларни рағбатлантиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров ва туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев “Пахта-2022” мавсуми давомида жамоат тартибини сақлаш, пахта хом ашёси талон-торож ва нобут бўлишининг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатаёган бир гуруҳ соҳа вакилларига қимматбаҳо совғалар топширди.

Шунингдек, йиғилишда масъулларга ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид вазифа ва топшириқлар берилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳи Жиззах вилояти туманларида бўлиб, аҳоли томорқаларида амалга оширилаётган кузги дала ишларини самарали йўлга қўйиш юзасидан семинар ўтказди.

Жумладан, Арнасой туманида бўлиб, аҳолининг қизиқишлари ва таклифлари ўрганилди. Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғини “Янги Ўзбекистон” кўчасида яшовчи Эшпўлат Умрзоқов хонадонидаги 0,02 гектар майдонга экилган 60 туп лимон кўчати, 0,04 гектар Олтиариқ усулида экилган узум кўчатлари ҳосилдорлиги кўздан кечирилди ва яна 0,02 гектар майдонга тўқсонбости усулида саримсоқ пиёз етиштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

М.Мухаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам томорқаларда амалга оширилаётган кузги дала ишларини яқиндан ўрганмоқда.

Дўстлик тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат таълим ташкилот (ДМТТ)лари тарбиячилари ўртасида “Энг яхши лойиҳа муаллифи” бўйича кўрик-танлов ташкил этилди.

Тадбир давомида тарбиячиларнинг ижодий ишлари ва лойиҳалари баҳоланиб, ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА