Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
13:52 / 2022-09-03

Мамлакатимизда дам олиш кунлари бўлишига қарамай, Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида турли хил маданий-маърифий тадбирлар, хотин-қизлар учун “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда.

Навбатдаги шундай бепул тиббий кўриклардан бири -  Doctor-Akmal кўп тармоқли хусусий тиббиёт марказида ташкил этилиб, унда, Жиззах шаҳридаги “Шодлик”, “Жиззахлик”, “Кимёгар”, “Тошлоқ”, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар турли хил йўналишдаги тиббиёт ходимлари кўрикдан ўтказилди.

* * *

Фориш туман 3-сектор ҳудудидаги баҳор фаслида кучли сел келган “Эгизбулоқ” МФЙда ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Жумладан, маҳаллага олиб борувчи асосий йўлнинг ички тарафига бетон ариқлар ётқизилиб, бетондан пиёдалар йўлаги бунёд этилди. Айни кунда ички автомобиль йўлларга қум-шағал тўкиб текисланиб, асфальт қоплама ётқизиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

* * *

Зомин туманида Жиззах вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси раҳбари томонидан махсус ўқув дарси ўтказилди.

Ушбу ўқув дарсида коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонунчилик талаблари ва нормалари, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати борасида батафсил тушунчалар берилди.

* * *

Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов  сектор масъуллари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда Шароф Рашидов туман “Ноносангил” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ногирони бор оила аъзолари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар, дарду ташвишларини тинглади.

Маҳаллабай тизимида амалга оширилган учрашув доирасида аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 45 фоизи жойида ўз ечимини топди, 10 фоиз мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, қолган мурожаатлар ижро учун қабул қилиниб, мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вақт белгиланди, ижроси қатъий назоратга олинди.

Учрашув сўнгида эҳтиёжманларга байрам совғалари, 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.

* * *

Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги Мусоқул Оролов номли, “Қораабдол ота”, “Нарвон”, “Мустақиллик”, “Илонли” ва “Гараша” маҳалла фуқаролар йиғинларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами кунлари сектор раҳбарияти ва ишчи гуруҳ аъзолари биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Ушбу МФЙдаги барча ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, оиласида ногиронлиги бўлган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи фуқароларга байрам совғалари топширилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА