Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:43 / 2022-07-11

Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлими мудири Р.Тангирқулова фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш муаммоси, МТТга ишга жойлаштириш, маҳаллага янги МТТ қурилиши ва бошқа шу каби жами 12 та мурожаат қайд этилди.

Ушбу мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатчига ҳуқуқийтушунчалар берилди ва 4 та масала ижроси вақт ва маблағ талаб қилганлиги боис назоратга олинди.

***

Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси Боғдон шаҳарчасидаги Амир Темур кўчасининг марказий чорраҳадан “Қизилқум” МФЙ чорраҳасигача ҳамда қўшни Самарқанд вилояти Нурота туманигача қарашли бўлган қисмигача йўлни таъмирлаб, асфальт қоплама ётқизиш ишларини охирига етказаётир.

Мазкур кўчада йўлнинг ўртасига бетон тўсиқлар ҳамда тунги ёритгичлар ўрнатилди. Йўлнинг икки тарафига бетон лотоклар ётқизилиб, бетондан пиёдалар йўлаклари бунёд этилди.

***

Қурбон ҳайити муносабати билан Зарбдор туманида ҳам меҳр-саховат ишлари давом этмоқда.

Мусулмон оламининг ушбу муқаддас байрами кенг нишонланаётган бугунги кунларда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томанидан тумандаги 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлар тарқатилди.

***

Қурбон ҳайити нишонланаётган шу кунларда Шароф Рашидов тумани “Хаваслик” МФЙда маҳаллий тадбиркор томонидан янгидан бунёд этилган, барча қулайликларга эга 50 ўринли “BEBY САД” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Ташкилотнинг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, нуроний отахону онахонлар, хусусий тадбиркор Нўмонов Азизжоннинг оила  аъзолари иштирок этиб, оилавий боғча ходимлари ишларида омад тилади ҳамда болажонларни янги масканга қабул қилинганлари билан табриклади.

***

Арнасой туманида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида бўлиб ўтган йиғилишда туман Кенгаши депутатлари ва ЎзХДП фаоллари ва фуқаролар иштирок этди.

Унда конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти кенг очиб берилди.

Музокараларда сўзга  чиқган депутатлар ва ЎзХДП фаоллари конституциявий қонун лойиҳаларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) ЎзА