Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:45 / 2022-07-08

“IT-Park” Жиззах филиалида навбатдаги “Масофавий хизматлар экспорти маркази” очилди. Ушбу марказ Жиззах вилоятида иккинчи марказ бўлиб, “IT-Park” Жиззах резиденти ҳисобланган “Codevision” МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Янги марказ AҚШ бозорига видео, фото ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларини тайёрлаш хизматларини кўрсатиш учун 15 нафар хорижий тиллар ва веб-дизайн соҳасини чуқур ўзлаштирган маҳаллий ёшлар ишга жалб этилиб, юқори маошга эга иш билан таъминланди.

Зарбдор туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритувчи хотин-қизлар фаоллари учун маънавият соати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуга оид саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев “Гараша” маҳалла фуқаролар йиғини “Элобод” қишлоғида аҳоли муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш юзасидан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотидаги узилишларга барҳам бериш, суюлтирилган газ билан таъминлаш, нафақа олишда кўмаклашиш ва бошқа масалалар бўйича 10 та мурожаат билдирилди.

Мулоқотда ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ечим топди. Қолган 6 та мурожаат тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Ғаллаорол туманидаги Ҳайит намози ўқилишига рухсатномаси бўлган барча масжидларда турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва унга тайёр бўлиш мақсадида туман фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жадвал асосида ўтказилаётган ушбу тадбир “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Нурил ислом” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Унда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида – туман ФВБ ходимлари томонидан ёнғин ўчириш амалий-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Дўстлик туманида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ашурматов раҳбарлигида ғўза парвариши ва ғалла ўрим-йиғимини нобуд қилмай якунлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган тумандаги ғалла ва пахтага ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари зиммасига пахта парвариши ва ғалла ўрим-йиғимида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги борасида аниқ вазифалар юклатилди.

Тадбирда давлатга ғалла сотишда фаоллик кўрсатган фермерлар рағбатлантирилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА