Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:25 / 2022-01-11

Шароф Рашидов тумани 3-секторида “маҳаллабай” ўрганиш натижасида аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, тумандаги “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғини “Сарбоғ” қишлоғининг ички йўллари тўлиқ таъмирланди. Шу кунгача, тумандаги қишлоқ ва маҳаллалар ички йўлларининг жами 650 километр масофасига тўлиқ шағал ётқизилди.

Фориш тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижросига бағишлаб семинар-тренинг ташкил этилди. Унда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

Мирзачўл тумани мактабгача таълим бўлими томонидан ҳудуддаги МТТлар ёрдамчи тарбиячилари ўртасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб кўрик-танлов ташкил этилди. Кўрик-танлов низомига кўра, улар 4 та шарт бўйича ўзаро баҳслашди. Ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳибалари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Янгиобод туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда 2021 йилда содир этилган жиноятлар “маҳаллабай” тизимида муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида мутасаддиларга келгусида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди. 

Зомин туманида 1-15 январь кунлари “Боғишамол” маҳалласидаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини ҳамда ўқувчиларнинг таътил кунларини самарали ва мазмунли ташкил этиш мақсадида спортнинг шахмат ва киберспорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари берил. 


* * * 


Ўзбекнинг забардаст ёзувчиси, кўплаб асарлар муаллифи, асли жиззахлик ижодкор Нурали Қобул – халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда “Жиззах овози” газетаси таҳририяти меҳмони бўлди. 

Ижодкорга сафар давомида иқтидорли ёзувчи ва шоирлар Саидвафо Бобоев ҳамда Абдулла Вахш ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар таҳририятнинг мўжазгина тарихий музейи, бу ердаги ижодий жараён билан яқиндан танишди ва “Жиззах овози” газетаси таҳририяти кутубхонаси учун китобларини туҳфа этди.  

* * * 

Бахмал туман ҳокимлиги, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида 5-умумтаълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқувчи ёшларни китоб мутолаасига қизиқишини ошириш мақсадида “Ёшлар мушоираси” ташкил этилди.  

Шунингдек, тумандаги 48- умумаълим мактабида “Мен ўқиган асар” деб номланган китобхонлик беллашуви ҳам ўтказилди. Ҳар икки тадбирда фаол иштирок этган бахмаллик ёш адабиёт шайдоларига жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонасидан ўрин олган сара асарлар совға қилинди.

 

А.Қаюмов,  
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА