English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:22 / 2021-11-22

Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу ҳудуддаги Халқ қабулхонасида ўтказган сайёр қабул давомида аҳоли томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги узулишларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш каби 80 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатини тинглади.

Ушбу мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. Барча мурожаатлар ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

* * *

Жиззах шаҳар бўлинмасида халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати биргаликда Жиззах шаҳридаги Президентимизнинг жорий йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ва маънавий-маърифий ишлар ҳолатини танқидий ўрганиш бўйича тасдиқланган 01/01-474-сонли ишчи гуруҳи таркиби ва саволномасига асосан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда IT йўналишидаги 8-IDUM, Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 13-сон мактабгача таълим муассасаси ҳамда Жиззах шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази маънавий-маърифий ишлар ҳолати танқидий ва таҳлилий ўрганилди.

* * *

Зарбдор туманида Республика “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Телмон Ўринов бошчилигида ўқув семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда сўнги 2 йил давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишлари ва ҳудудларга ташрифи мобойнида соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари борасида маълумот берилди.

* * *

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Зафаробод тумани “Автомобил йўллари” корхонаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшмоқда.

Улар томонидан шу кунга қадар 1,5 гектардан ортиқ ер майдонига 3 минг тупдан зиёд турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Туман бўйлаб кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

* * *

Зомин тумани Даштобод шаҳрида жойлашган “Жиззах Оқсарой текстил” корхонасига қарашли “Янги авлод” идоравий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиқанлар шаҳарда бундай турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг очилиши корхонада фаолият кўрсатаётган хизматчилар учун янада қулай бўлиши, бу ўз навбатида иш самарадорлиги ошишига олиб келиши ҳақида гапирди.

220 ўринга мўлжалланган янги таълим маскани барча қулайликларга эга, замонавий услубда бунёд этилган бўлиб, мактабгача бўлган таълимдан ташқари болажаонларнинг 3-синфгача бўлган таълими ҳам ушбу масканда ташкил этилган.

* * *

Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” МФЙда ички йўлларини таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

“Нонисангил” қишлоғи ҳам оғир ҳудудлар сифатида қайд этилган эди. Куни кеча ушбу маҳаллага ҳоким ёрдамчиси Камол Иргашев ташаббуси ҳамда вилоят 4-сектор кўмаги билан 500 метр кўчага шағал ётқизилди.

* * *

Янгиобод тумани Пасткичақир қишлоғидаги 8-умумтаълим мактабида тумандаги чегара қўриқлаш взводи ҳарбийлари томонидан “Ватан тараққиёти ёшлар қўлида”, “Ёшлар келажагимиз пойдевори” мавзуларида дава суҳбати ташкил этилди.

Шу тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида эса туман туризм ва спот бўлими томонидан таълим муассасаларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни оммавий спорт турларига жалб этиш мақсадида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА