Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти прокуратураси хабарлари
15:42 / 2023-08-13

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида “Ташаббусли бюджет” ва бошқа дастурлар асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди. 

Штаб томонидан кўрилган чоралар натижасида молиялаштирилиши кечиккан 53 та лойиҳалар учун 1,4 миллиард сўм маблағ ажратилди, 4 та объектлар тендерга эълонга берилди, 35 лойиҳанинг пудратчиси аниқланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиши таъминланди, 75 объектга қўшимча ишчилар жалб қилиниб, ишлар икки сменада ташкил қилинди.

***

Дўстлик тумани прокурори, 2-сектор раҳбари С.Раззоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелдаги “Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Олтин водий” МФЙда яшовчи давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож бўлган ёшларнинг мавжуд муаммоларини маъсуллар билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Кўтарилган масалалар ва муаммоларни ҳал этиш мақсадида йўл харитасига киритилди. Шу куни ўндан ортиқ ёшлар оилаларига кириб борилди.

***

Банк ресурсларини мукаммал равишда ташкил этиш ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳар қандай банкларнинг самарали ишлаши учун асос бўлиб хизмат қилибгина қолмай, кредит маблағларидан самарали фойдаланиб, ўз даромадини ошириш, турмуш даражасини ҳам яхшилашга олиб келади.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида ажратилган кредит маблағларни тўғри ташкил этиш, ушбу маблағларни самарали фойдаланиш бўйича мониторинг мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Зарбдор тумани прокуратураси томонидан “Оқбулоқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

***

Ғаллаорол тумани прокурори 2-сектор раҳбари У.Шоназаров томонидан 2023 йил 9 август куни “Оқтом” МФЙ, Янгиқўрғон қишлоғидаги 80-мактаб биносида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 50 нафардан зиёд фуқаролар қатнашиб, келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилди.
Кўриб чиқиш учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича сектор штаби ва тегишли ташкилот масъул ходимларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ҳамда ижобий ҳал қилиш чоралари белгиланди.

А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА