Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
12:30 / 2024-12-30

Азимов Зафар Абдумажидович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

Mазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Шунингдек, Рўзиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Рўзиев 1964 йилда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида таваллуд топган.

Мазкур тайинловга қадар 2019 йилдан  буён Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.  

Маълумот учун: вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш  масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида 2021 йилдан бугунги кунгача Мустанов Абдивалижон Саидович ҳамда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бугунги кунгача Ашурматов Ойбек Шодмонқулович ишлаб келаётган эди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири