Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10:37 / 2024-06-12

Шукуруллаев Сардор Шуҳратович Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Шукуруллаев 1991 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2012 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси (бакалавр) ва 2014 йилда Ўзбекистон Миллий университети (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, макроиқтисодиёт.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

А.Қаюмов,

ЎзА