Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоят ИИБ хабарлари – қисқа сатрларда
19:23 / 2025-12-16

Дўстлик туманининг ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари ва ҳайдовчилари иштирокида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда корхона ишчиларига хизмат ва шахсий автомашиналарининг куз-қиш мавсумига таёргарлиги, автомашина шиналари, ойна тозалагичи яқин ва узоқни ёритувчи чироқларини кўздан кечириш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари юзасидан тушунчалар берилди.  

Шунингдек, йўлларни қор ва музламалардан тозалаш учун ҳозирланган техникалар кўрикдан ўтказилиб, ҳайдовчиларга ҳушёр ва ўз хавфсизлигига эътиборли бўлишга даъват қилинди.

***

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Жиззах шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган, Шароф Рашидов тумани Мулканлик маҳалласида яшовчи фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, тахминий қиймати 1 миллион 250 минг сўмлик бўлган 50 қути (3 минг дона) “Трения” номли пиротехника воситасини олиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳужжатлаштириш тартибида баённома расмийлаштирилиб, тегишли жарима жазолари тайинланди.

***

Ғаллаорол тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири давомида Ғаллаорол тумани “Лалимикор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 52-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиси, 2008 йилда туғилган А.Ш. тумандаги Ғофур Ғулом МФЙ ҳудудида кўздан кечирилганда, сумкасидан тахминий қиймати 75 минг сўм бўлган 5 қути (250 дона) “Трения” номли пиротехника воситаларини олиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан унинг отаси З.А.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси тайинланди.

***

Халқимиз Янги йил байрамини нишонлашига саноқли кунлар қолган бир пайтда, Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи Жиззах шаҳри, Бахмал ва Фориш туманларида жамоат жойлари ва йўлларда хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жойларда мутасадди раҳбарлар билан ўтказилган мулоқотларда Янги йил байрамини тинч ва осойишта ўтказиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча кўрсатма ва тавсиялар берилди. Байрам тадбирларини ўтказишда барча хавфсизлик талабларига риоя этиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар қатъий назоратга олинди.

***

Жиззах вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Тадбирда Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби директори ўринбосари Маъмура Юсупова ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шоир, драматург, олим, адиб ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти ва ижоди хусусида сўз юритди.  

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари лозимлигини таъкидлаб, бир гуруҳ ходимларга ички ишлар вазири ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан навбатдаги махсус унвонларни топширди.  

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири