Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах шаҳри қизлари танловда ғолиб бўлди
11:16 / 2020-12-13

Жиззах вилояти болалар қўғирчоқ театрида ўзбек миллий кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган «Нафосат-2020» республика фестивали доирасидаги кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов бошланиши олдидан вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маданият ишлари бошқармалари вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ва унинг тартиб тамойиллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, кийиниш маданияти инсон маънавиятининг ўзига хос кўзгуси бўлиб, кўп жиҳатдан шахснинг феъл атвори, дунёқараши ва қадриятларидан далолат беради. Шу боис барча замонларда либос миллатимизга хос орасталик, камтарлик ва гўзалликка интилиш каби фазилатларни намоён этиб келган.

[gallery-414]

Бугунги кунда ушбу қадриятлар айниқса долзарб аҳамият касб этаётир. Республикамиз бўйлаб 20 ноябридан 20 декабригача ўтказилаётган «Нафосат» фестивалларида ҳам аввало миллий қадриятларимизни ва аёллар либосларидаги замонавий мода йўналишларини бирлаштириб, виждон ва эътиқод эркинлигини ҳисобга олган ҳолда ўзбек миллий модасини шакллантиришни тарғиб этиш кўзда тутилган.

Жиззахдаги тадбирда кўрик-танловнинг туман, шаҳар босқичларида юқори ўринларни эгаллаган 3 нафардан ғолиб иштирок этди.

Кўрик-танловда иштирокчилар 4 йўналишдаги номинациялар – “Ишбилармон ва етакчи аёл”, “Талаба қиз”, “Ижодкор аёл”, “Ўзбек аёлининг рўмол ўраш санъати” тимсоллари бўйича ўз ишларини намойиш этди.

Номзодларнинг ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ўрин Жиззах шаҳри вакилларига берилди. Иккинчи ўринни Ш.Рашидов, учинчи ўринни Дўстлик туманлари вакиллари эгаллади.

Ғолибларга кўрик-танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилди.

Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА