Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах маҳаллаларида сумалак сайиллари
12:01 / 2024-03-11

Аёллар байрами билан бошланган кўклам Наврўз умумхалқ байрами ва сумалак сайилларига уланиб кетди.

Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида Наврўзга бағишлаб умумхалқ сайли ўтказилди. Дошқозонда ўзбек миллий таоми ош дамланди. Эътиборлиси, бетоб кексалар, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар бирма-бир йўқланди. Туман маданият уйи ҳаваскор санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга баҳорий кайфият улашди.  

Жиззах шаҳридаги “Қассоблик” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган  “Сумалак сайли” тадбири  ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмади. Момолар дуога қўл очиб, юртга хотиржамлик тилади. Эзгу ният билан кўкартирилган буғдой уруғлари ниш ургач, майдаланиб, дошқозонларга солинди. Маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар бирма-бир йўқланди. Халқимизнинг миллий ўйинлари сайлга йиғилганларга манзур бўлди.  

Зомин тумани “Қайирма” маҳалласида эса 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб маҳалланинг “Оқила аёллар”и бирдамликда ўтказган байрам тадбири баҳорий таом сумалак сайлига боғланди. Байрам дастурхони кўк сомса, кўк манти, кўк чучвара, аччиқ юпқа ва бошқа кўплаб баҳорий таомлар билан безатилди. Дастурхонга тортилган сумалакдан барча татиб кўрди, диллар яйради.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбири