Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“JIZZAKH CYBЕR ARЕNA” очилди (+видео)
15:35 / 2023-12-25

Жиззах шаҳрида Янги йил байрами арафасида “JIZZAKH CYBЕR ARЕNA”си фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фаоллар, ташкилот ва идора раҳбарлари, талаба-ёшлар, спортчилар, киберспортчилар иштирок этди.

Сўзга чиққан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Киберспорт ассоциацияси раҳбари Дониёр Жўраев, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев Президентимизнинг 2022 йил 16 ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барпо этилган ушбу маскан, ёшларининг янги истеъдодларини рўёбга чиқаришга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилишини таъкидлади.  

[gallery-15224]

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев вазирликнинг Янги йил совғаси сифатида вилоятда киберспортни янада ривожлантириш учун 1 миллиард 350 миллион сўмлик сертификат топширди.  

Тантанали маросимда Олимпиада, Паралимпиада, Жаҳон, Осиё ва йирик халқаро ҳамда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида иштирок этиб, уларда муносиб ўрин эгаллаган 110 нафарга яқин жиззахлик спортчи ва фаол ёшларга ҳокимликнинг пул мукофотларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев тантанали равишда топширди.  

Ўз навбатида, фойдаланишга топширилган ушбу аренада “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилиб, Жиззах вилояти ҳокими билан учрашувда 1 минг 200 нафардан ортиқ ўқувчи, талаба-ёшлар иштирок этди.  

Фойдаланишга топширилган ушбу “JIZZAKH CYBЕR ARЕNA”да  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XaEHTHof-H0" title="“JIZZAKH CYBЕR ARЕNA” ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео+сурат),

ЎзА мухбирлари