Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жисмоний тайёргарлик даражаси” аҳоли саломатлигини мустаҳкамлайди
14:54 / 2025-10-07

Мамлакатимизда оммавий спорт ва жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш орқали миллат саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Шу мақсадда, республикамиз бўйлаб 30–70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиш анъанага айланган.

Бугун юртимизнинг барча вилоятларидаги спорт муассасаларида 30–70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолидан мазкур спорт синовларини қабул қилиш тадбирларига бир вақтнинг ўзида тантанали старт берилди.

Самарқанд вилоятида ташкил этилган мазкур тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икромов, вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Тўхтаев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Қ.Собиров ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин қизлар қўмитаси, Соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси мутасаддилари, белгиланган ёш тоифасидаги аҳоли вакиллари фаол иштирок этди.

Тадбирда сўз олган мутасаддилар аҳолининг "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовлари жамиятимизда жисмоний фаолликни ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли экани, бу, маҳаллалар, ташкилотларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйишга хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Оммавий бадантарбия ва танани қиздириш машқлари билан бошланган байрамона тадбир жараёнида аҳоли вакилларидан ихтиёрий равишда спорт синовлари қабул қилишга киришилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА