ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги долзарб муаммолар” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан ташриф буюрган спорт соҳаси ва таълим муассасалари вакиллари, олимлар, мутахассислар иштирок этди.
Анжуманда иштирокчилар шўъбаларга бўлиниб, бир қатор илмий ва амалий мавзулар юзасидан фикр алмашдилар. Уларда янгича ёндашувлар, методик ишланмалар, инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
[gallery-25754]
Шунингдек, тадбир доирасида Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Мингбоши керамик” оилавий корхонасига амалга оширилган ташриф ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда миллий сополчилик санъати, маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни ва безак бериш технологиялари билан танишилди. Сопол санъати намуналари инсон қўли билан яратиладиган мўъжизаларнинг яққол мисоли сифатида қадрланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА