English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартибига оид низом тасдиқланди
12:19 / 2025-08-21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Қарорга кўра, бир ой муддатда жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш билан боғлиқ хизматлар давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки кредит бюролари орқали кўрсатилиши йўлга қўйилади. 

ЯИДХПда ушбу хизматларни кўрсатишнинг ҳар бир босқичида ариза берувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилади. 

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолияти доирасида ушбу қарорга мувофиқ хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатилади. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритилади.

ЎзА