Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний фаоллик – соғлом турмуш гарови
10:01 / 2025-10-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Наманган туманида аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовлари ўтказилди. 

Тадбирда 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшдаги маҳалла ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари фаол иштирок этди. Иштирокчилар my.sport.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ўз жисмоний тайёргарлик даражасини синовдан ўтказди.

[gallery-25916]

Қатнашчилар югуриш, арқонда сакраш, саватчага тўп улоқтириш, узунликка сакраш, гавдани букиш каби машқларни бажарди. Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда спортни оммалаштиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА