Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жировчилик анъаналарини сақлаб қолишга қаратилган семинар-тренинг
09:58 / 2024-10-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида қобуз қорақалпоқ халқ миллий чолғу асбобини тайёрлаш ва жировчилик санъати анъаналарини сақлаб қолиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Унда тажрибали экспертлар, санъаткорлар, уста-ҳунармандлар, илмий тадқиқотчилар ва жировчилик санъатига қизиқувчи ёшлар иштирок этаётир.  

[gallery-19956]

Лойиҳанинг асосий мақсади бебаҳо миллий анъаналар, узоқ асрлардан буён бизгача етиб келган халқ достонлари, терма ва тўлғовлар, ноёб жировчилик санъатини сақлаб қолиш, уларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, шунингдек, ёш авлод вакиллари ўртасида жировчилик санъатини кенг оммалаштириш, дастурий билим ва кўникмаларни уларга етказишдан иборат.  

Семинар-тренинг 27 октябрга қадар давом этади.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА