Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятга жазо муқаррар
17:14 / 2024-07-20

Дунёда ўғрилик билан кун кўриб оиласига ҳаром луқма бераётганлар ҳам топилади. Ўғриликнинг турлари кўп, албатта. Кейинги пайтларда давлатнинг ер ости бойлиги саналган табиий газ ўғрилари ҳам пайдо бўлгани кишини ажаблантиради. Айниқса, тадбиркор ниқоби остида ўғрилик қилганлар ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Айни кунларда, мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар ходимлари томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах вилоятида ҳам ўтказилди. Унда шаҳарнинг Ёнарбек Кўрнамаков раҳбарлигидаги “ЎЖУҚ” масъулияти чекланган жамият(мақолдаги географик атамалар ва шахсларнинг исми-шарифи ўзгартирилди)га қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехидаги газ қурилмаларини ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яширин равишда уланиб, давлатни 902 минг 600 куб метр ёки 1 миллиард  354 миллион  сўмлик табиий газидан ўғиринча фойдаланиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари нафақат Жиззах вилоятида, балки, республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам изчиллик билан давом этмоқда. Огоҳ бўлинг!

А.Қаюмов, ЎзА.