Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятга жазо муқаррар
16:44 / 2023-05-11

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра Ғиждувонда юк автомашинасининг захира диска ва шинасини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди.

2023 йил 15 апрель куни соат 22:00 ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани А.Қаҳҳор маҳалласидаги йўл бўйида турган фуқаро Ш.Р. исмли шахсга тегишли бўлган “ДАФ” русумли юк автомашинасининг захира дискаси ва шинасини яширин равишда олиб, жабрланувчига 4 миллион сўм моддий зарар етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Навоий шаҳри Тинчлик маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Ғ.И., ҳамда унинг маҳалладоши 2005 йилда туғилган Ғиждувон тумани 2-сон касб-ҳунар коллежи 1-босқич талабаси вояга етмаган шахс Ш.О. олдиндан жиноий тил бириктириб, содир қилганликлари аниқланди.  

Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Зариф КОМИЛОВ, ЎзА