English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиликка қарши курашишда замонавий техника
12:23 / 2026-02-04

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Бухоро вилояти ички ишлар органларига 26 та замонавий хизмат автомашинаси ажратилди. Бу ташаббус ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ишларини янада самарали ташкил этиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Мазкур хизмат автомашиналарини тантанали топшириш тадбирида ички ишлар органлари раҳбарияти, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар кейинги йилларда ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган муносиб хизмат шароитлари ҳамда моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Янги хизмат автомобилларининг топширилиши ҳам тизим ходимларининг ҳалол, фидокорона ва масъулиятли меҳнати самараси экани таъкидланди.

Шундан сўнг, автотранспорт воситаларининг калитлари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига топширилди. Янги автомашиналар ички ишлар хизматининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов иштирок этиб, ички ишлар органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишда замонавий техника ва транспорт воситаларининг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири