Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчилик ошган "қизил" ҳудуд
14:35 / 2023-01-23

Сирдарё вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш мақсадида Адлия ва ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, жойларда манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бунда асосан, жиноятчилик сони ошган, “қизил” ҳудуд тоифасига кирган маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгиер шаҳридаги Т.Малик маҳалласи “қизил” ҳудуд сифатида белгиланган. Масъулларнинг ушбу маҳалла аҳолиси билан бўлиб ўтган мулоқотлари мобайнида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноятчиликка имкон яратиб берган шарт-шароитлар кенг муҳокама қилинди.  

– Тарғибот тадбирлари “хонадонбай” тарзда давом эттирилиб, маҳалладаги кўп қаватли уйларда тушунтириш ишлари олиб борилди, – дейди Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Лазиз Худойқулов. – Тарғибот ишлари давомида аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича фуқароларнинг таклифлари тингланди. Суҳбатлар жараёнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид тарғибот материаллари тарқатилди.

 

Ш.Суяров, ЎзА