English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчилик ҳолати жойида муҳокама қилинмоқда
10:15 / 2023-08-07

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган “қизил” тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилмоқда.

Жиноятчиликнинг навбатдаги “маҳаллабай” муҳокамаси вилоят ИИБ мутасаддилари, шаҳар ҳокимлиги, қатор масъуллар ва маҳалла мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳри “Отбозор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар 3 та ўғирлик ҳамда 1 та шахсга қарши қаратилган жиноятлар содир этилган. “Қизил” ҳудуд тоифасига кирган ушбу маҳалладаги жиноятларнинг сабаб ва келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Бошқарма бошлиғи томонидан масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботлари тингланди.

Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа масъул идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Зариф Комилов,  

ЎзА