Жумладан, жорий йилнинг 22 январь куни Қибрай тумани ҳудудида (Телеграм-бот орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланганларни) номаълум шахслар уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолатни видео тасвирга олган. Бу кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.
Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор ўндан ортиқ шахслар ушланган.
Ҳолат юзасидан ИИББ ва бошқа ҳамкорликдаги органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997-2003 йилларда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган.
Уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган. Дастлабки терговда аниқланишича, гумонланувчилар маълум моддий манфаат эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, тан жароҳати етказиш ҳолати акс эттирилган видео ёзувларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берган.
Ўтказилаётган тергов-суриштирув давомида Қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
А.Мусаев,ЎзА.