Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят қилгани учун қидирувга берилган шахслар қандай қилмишлар содир этган?
09:56 / 2026-01-20

Қонунчиликка мувофиқ, жиноятга жазо муқаррар. Яъни, жиноят содир этган ҳар бир шахс содир этган қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.

Жиноий жавобгарликдан қочиб қутулиб қолиш мақсадида тергов ва суд органларидан яширинган шахслар билан Тезкор-қидирув хизмати қидирув бўлими ходимлари шуғулланади.

2025 йил давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг ҳудудий тизимлари, прокуратура ва суд органлари томонидан қидирув эълон қилинган жами 3 минг 923 нафар шахснинг 2 минг 146 нафари аниқланиб ушланган. 94 нафарининг қидирув ишлари ҳудудийлик бўйича юборилган.

Қидирувдаги шахслар томонидан қандай жиноятлар содир этилган?

Таҳлиллар қидирувдаги шахслардан 6 нафари қотиллик, 18 нафари оғир тан жароҳати етказиш, 5 нафари номусга тегиш, 16 нафари босқинчилик, 14 нафари товламачилик, 38 нафари талончилик, 7 нафари одам савдоси, 293 нафари ўғрилик, 1084 нафари фирибгарлик, 83 нафари ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, 48 нафари безорилик, 143 нафари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ, 20 нафари терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар, 443 нафари бошқа турдаги жиноятлар содир этганини кўрсатган. 

Мамлакатдан чиқиб, қочиб кетган 86 нафар қидирувдаги шахслар МДҲ ва бошқа чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ушланган. 

Улардан 73 нафари МДҲ давлатларида, 17 нафари бошқа давлатлар ҳудудларида қўлга олинган. 67 нафари 2025 йил давомида Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Тергов ва суд органларига келишдан бўйин товлаб юрган, бироқ расмий қидирув эълон қилинмаган жами 741 нафар шахс ўз вақтида аниқланиб, тергов ва суд органларига келтирилган.

Узоқ йиллар аввал жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан қочиб юрган 73 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.  

Мисол учун, Жиноят кодексининг 135-модаси 3-қисмида (“Одам савдоси”) назарда тутилган жиноятни содир этган 1977 йилда туғилган Н.Р. 2012 йилдан бери қидирувда бўлган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу шахс 2025 йилнинг 19 март куни ушланган. 

2019 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан айбланиб, қидирув эълон қилинган 1984 йилда туғилган Т.О. 2025 йил 23 январь куни ички ишлар органлари ходимлар томонидан қўлга олинган.

Қидирувдаги шахсларнинг ушланиши – фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга йўллаган мурожаатлари ҳал этилиши, бузилган ҳуқуқлари тикланиши, етказилган моддий зарарлар қопланиши таъминланиши, давлат идораларидан рози бўлишига хизмат қилади. 

Норгул Абдураимова,

ЎзА