Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят иши қўзғатилди
11:47 / 2024-11-04

Ижтимоий тармоқларда она вояга етмаган қизнинг юзи, қўли ва танасининг бошқа қисмларига қизиган капгир босиб қийнагани ҳақида суратлар ва маълумотлар тарқалди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида фуқаро М.Ж. (1990 йили туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йили туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир “капгир”ни босиб, қизига тан жароҳати етказганлиги аниқланган. 

Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда вояга етмаган қизалоқ туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.  

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан қизнинг онасига нисбатан  жиноят кодексининг 126 (1)-моддаси 3-қисми (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.  

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бориб, ўз расмий муносабатини билдирди. Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.  

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири.