Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят иши қўзғатилди
12:07 / 2024-03-20

Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган.

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.  

Ушбу ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.  

Маълумот учун: 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.  

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири