Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноий гуруҳ қўлга олинди
13:41 / 2023-07-30

Қалбаки пул ишлаб чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Олинган тезкор маълумотларга кўра, Ғиждувон тумани Позагари маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Р.Қ. ҳамда туманнинг Шарқ маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Н.А. лар иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш жиноятини қасддан содир этиш билан шуғулланган.

Хусусан, ушбу шахслар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктиради. Бир гуруҳ бўлиб ғаразли ёки бошқа паст ниятларни кўзлаб, бир фуқарога кўп миқдордаги қалбаки 10.000 АҚШ долларини 5.000 АҚШ долларига сотишга келишишади.

Натижада ДХХ Ғиждувон тумани бўлими, Департаментнинг Вобкент туман бўлими ҳамда Ички ишлар бошқармаси ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар Ғиждувон тумани “Ю.Ҳамадоний” кўчасида жойлашган “Бек” ресторани орқасида жойлашган автотураргоҳда учрашиб, бошқа фуқарога қалбаки 8.300 АҚШ долларини бериб, қолган 1.700 қалбаки АҚШ долларини тез кунда етказишларини айтиб, қалбаки АҚШ доллари сотганликлари эвазига 5.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА