English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жилдиз Полотова: Ташқи сиёсатда изчилликни кутамиз (+видео)
16:24 / 2023-06-06

Ўзбекистонда бўлажак навбатдан ташқари Президент сайловларига дунё ҳамжамияти, жумладан қўшни давлатларда ҳам қизиқиш катта. Қирғизистон Республикаси меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция масалалари вазирининг ўринбосари Жилдиз Полотова бу ҳақида ўз фикрларини билдирди.

–Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага чиқди. Бу ҳолатни аввало халқимиз қўллаб-қувватлаётганини таъкидламоқчиман. Бунда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли қабул қилинган қарорлар муҳим ўрин тутди. Натижада икки қардош халқлар дўстлиги, ҳамкорлиги мустаҳкамланди. Биргина мисол, Ўзбекистон ташаббуси билан Қирғизистон фуқаролари чегарадан хорижий паспорт ўрнига ID-карталари билан ўтишлари жорий қилинди. Бундай имтиёзли тартиб фақат Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида бор, холос. Бу ҳам Ўзбекистон Президенти, унинг халқи қанчалар бағрикенг эканлигини кўрсатади. Энди қирғиз-ўзбек бозорлари ҳам бир-бири томон эшикларни очди. Холбуки, 6-7 йил аввал ғоят руҳий ва сиёсий танглик юзага келган эди. Бундай яқинлик минтақада тинчлик, халқлар ва мамлакатлараро хотиржам, фаровон ҳаётни таъминлашга хизмат қилади.  

Ишончим комил, ўзбек халқи бўлажак Президентлик сайловида бугун халқаро майдонда эришилган ютуқларини изчил давом эттирадиган, уни янада мустаҳкамлайдиган муносиб номзодни танлайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YDD89013DnY" title="Жилдиз Полотова:Ташқи сиёсатда изчилликни кутамиз" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф ва тасвирчи: Муҳаммаджон Обидов