Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖИДУда Инкубация маркази очилди
18:57 / 2022-05-17

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида IT-park қошидаги Инкубация марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида рақамли технологияларни фаол ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу боис, давлат, ижтимоий, таълим ва бошқа жараёнларни ҳар томонлама рақамлаштиришга қаратилган стратегиялар қабул қилинмоқда.

Маълум бўлишича, Инкубация маркази 120 квадрат метр майдонда жойлашган. У инновацион лойиҳалар устида самарали ишлаш учун барча зарур шарт-шароитга эга. Инкубация дастурлари 8 та модулни ўз ичига олади.

Булар лойиҳа имкониятларини ўрганиш, бозор ва маҳсулот таҳлили, бизнесни моделлаштириш, маркетингни илгари суриш ва ҳоказо.

– Модуллар коворкинг марказларида ўтказилади. Маърузалар учун турли бизнес соҳаларидан мутахассислар таклиф қилинади. Бу талабаларга ўз лойиҳасини самарали ва батафсил ишлаб чиқиш имконини беради, – дейилади IT-park сайтида.

Маросимда инкубация дастурининг якуни бўйича талабалар тасдиқланган ғоя, жамоа ва MVP (Minimal Viable Product)га эга бўлиши қайд этилди. Бундан ташқари, ҳар бир модулда талабаларга хатолар устида ишлаш ва маҳсулотни яхшилаш учун координатор билан эксперт сессияси берилади.

Келгусида ушбу марказда консалтинг хизматлари кўрсатиш, танлов, семинар, маҳорат дарслари ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбир сўнгида Инкубация марказининг очилиши доирасида IT-park ва ЖИДУ ўртасида битим имзоланди, стартап лойиҳалар тақдимоти ва ёш тадбиркорлар учун мавзули семинар бўлиб ўтди.

ЎзА