Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖИДУ талабаларига банк имкониятлари хусусида маълумотлар берилди
12:33 / 2025-09-15

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Туронбанк” АТБ вакиллари билан ҳамкорликда “Келажак мутахассислигим” мавзуида молиявий саводхонликка бағишланган, битирувчи талабалар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида “Туронбанк” стипендияси дастури, таълим кредити ва унинг имкониятлари, молиявий саводхонликни шакллантиришнинг амалий жиҳатлари, мамлакатимиздаги сўнгги банк-молия соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.  

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти” вакиллари ҳам иштирок этиб, ўз лойиҳалари ва имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Тренинг давомида талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди. Шу билан бирга, Туронбанк стипендиясига эга бўлган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА