Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жидда шаҳрида Ислом олами сув бўйича масъул вазирларининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди
17:36 / 2025-10-24

Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Саудия Арабистони Қироллигининг Жидда шаҳрида ўтказилган ушбу тадбир Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) томонидан ташкил этилди. Унда ИҲТга аъзо мамлакатлардан вазирлар, раислар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етакчи мутахассислар қатнашди. 

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида сўзга чиққан Саудия Арабистони Қироллиги Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон Ал-Фадли сув хавфсизлиги Саудиянинг “Vision-2030” дастурининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этди.

Шу билан бирга, у Қироллик дунёдаги энг йирик чучуклаштириш қурилмалари ва тозаланган оқава сувлардан қайта фойдаланиш инфратузилмасини яратишга миллиардлаб доллар сармоя киритганини таъкидлаб, ушбу ноёб тажрибани ҳамкор мамлакатлар билан баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.

ИҲТ Бош котиби Ҳисейн Браҳим Таҳа ўз нутқида ташкилотга аъзо мамлакатлардаги сув ресурслари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилар экан, қурғоқчилик ва сув тошқинлари кўринишида намоён бўладиган иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун бирдамликка ва қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди. 

Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё учун сув ресурсларининг асосий манбалари бўлган музликларга трансчегаравий дарёларни бошқариш ва иқлим ўзгаришларининг таъсири мавзусидаги мунозараларда фаол қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-22 октябрь кунлари бўлиб ўтган ушбу тадбир ислом оламида сув хавфсизлигини таъминлаш учун ИҲТнинг 2025 йилгача сувга бўлган қарашларида баён этилган стратегик аниқ ва самарали ҳаракатларни амалга оширишда муҳим қадамдир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА