Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жидда форуми медиа соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади (+видео)
15:58 / 2026-02-26

Саудия Арабистони Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) ва Жаҳон Ислом уюшмаси (MWL) ҳамкорлигида “Рамазон мулоқоти” доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди.Йиғилишларда асосий эътибор ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, умумий медиа нуфузини ошириш ҳамда касбий стандарт асосида фаолият юритиш кўникмасини оширишга қаратилди.

Анжуман доирасида ўтказилган “Макка ал-Мукаррама ҳужжати” китоби тақдимотида бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш тамойилини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Мазкур асар Ислом олами бирдамлигини кучайтиришга муносиб ҳисса қўшиши қайд этилди.

Форумда Жаҳон Ислом уюшмаси бош котиби шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Иса, ИҲТ Ахборот агентликлари иттифоқи бош директори Муҳаммад бин Абдураббу ал-Ёмий, шунингдек қатор давлатлар миллий ахборот агентликлари раҳбарлари ва халқаро медиа тузилмалари вакиллари қатнашди.

Дастлаб ИҲТ Ахборот агентликлари иттифоқи фаолияти бўйича ҳисобот тингланди. Сўнгра Фаластин Миллий ахборот агентлиги (WAFA)га медиа маҳорати соҳасидаги “Yona” мукофоти топширилди. Илк бор тақдим этилган мазкур соврин орқали ҳакамлар ҳайъати ғолиб жамоанинг тезкор, холис ва ишончли ахборот тарқатиш, айниқса Фаластин масаласини халқаро медиа майдонда кенг ёритиш бўйича фаол ҳаракатини эътироф этди.

Тадбир иштирокчилари ИҲТ Ахборот агентликлари иттифоқи ва Жаҳон Ислом уюшмаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Building Bridges Between Islamic Schools of Thought” (Ислом мазҳаблари ўртасида кўприк қуриш) ҳужжати қабул қилинганининг икки йиллиги муносабати билан ташкил қилинган махсус йиғинда ҳам қатнашдилар. Медиа коммуникация, ижтимоий бирдамлик ва тинчлик тарғиботи механизмлари муҳокама қилинган учрашувда касб маҳорати билан боғлиқ янги мукофот таъсис этилгани маълум қилинди.

Умуман, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалар медиа мутахассислари, журналистлар ҳамда миллий ахборот агентликлари раҳбарларини бирлаштирган мазкур форум халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини берди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/edleKK4GPBA" title="Jidda forumi media sohasidagi xalqaro hamkorlikni rivojlantirishga hissa qo‘shadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА