Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
JETRO билан ҳамкорлик доирасидаги режалар белгиланди
08:25 / 2020-12-17

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси ва бош ижрочи директори Нобуҳико Сасаки билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказди.

2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувлар бўйича ҳозирги ҳолатни муҳокама қиларкан, томонлар Тошкент шаҳридаги JETRO ваколатхонаси фаолияти самарадорлигини юқори баҳоладилар. Япон мутахассисларининг амалий ёрдами билан жорий йил декабрь ойи бошларида Ўзбекистонда “Digital Knowledge” рақамли япон университети иш бошлади. Бу ерда таҳсил олаётганлар бир вақтнинг ўзида икки олий ўқув юрти дипломига эга бўладилар. Суҳбат давомида ваколатхона томонидан “H.I.S.”, “Isuzu Motors”, “Balcom Co. Ltd”, “Gakko Plus” каби Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритаётган Япония компанияларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўзбек мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилишни рағбатлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги таъкидланди.

Ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда ўзбек тадбиркорлари билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистонда Япония компанияларини бизнес қилишга жалб этишни фаоллаштиришга ҳам келишилди. Япония капитали ва технологиясидан фойдаланишни кенгайтириш Республикада хусусий сектор салоҳияти ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши, мамлакатимизнинг технологик жиҳатдан янада ривожланишига туртки бериши таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан Тошкентда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон - Япония ва Япония - Ўзбекистон қўмиталарининг навбатдаги 16-йиғилиши доирасида ўзбек ва япон бизнес доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш билан боғлиқ амалий жиҳатлар ишлаб чиқилди.

Япония томони JETRO раҳбари бошчилигида иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида бизнес ҳамкорлигини ўрнатишдан манфаатдор Япониянинг йирик компания ва корпорациялари вакилларидан иборат бизнес-миссияни Ўзбекистонга юборишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар, шунингдек, жорий йил декабрь ойида ўзбек ва япон бизнес доиралари вакиллари учун онлайн-форум ташкил этишга келишиб олдилар. Онлайн-форум Нагоядаги “Тошкент кунлари” давомида ўтказилиши режалаштирилди.

Учрашув якунлари бўйича белгилаб олинган ташаббус ва келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги ҳаракатлар тартиби белгилаб олинди.

ЎзА