Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Женевадаги форумда муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш масалалари муҳокама қилинди
15:17 / 2025-10-08

Женевада бўлиб ўтган "Келажакни шакллантираётган шаҳарлар" шиори остида ўтказилган "БМТ-2025" Мэрлар форумининг бешинчи йиғилишида мамлакатимиз номидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси иштирок этди.

Дунёнинг 100 дан ортиқ пойтахт ва бошқа шаҳарларининг мэрлари қатнашган форумда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашди. Жумладан, минтақалараро ҳамкорлик истиқболлари, шаҳарлар ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг роли ҳамда барқарор ривожланишнинг асосий масалалари бўйича ечимлар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, тадбирда Барқарор ривожланиш мақсадлари кўриб чиқилди. Хусусан, яхши саломатлик ва фаровонлик, гендер тенглиги, муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш ҳамда иқлим молиялаштириш механизмлари ва уй-жой қурилиши муаммолари кўриб чиқилди.  

Форум доирасида делегация аъзолари ва БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ижрочи котиби Татяна Молчан билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда транспорт, логистика ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.  

Ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамларни ўз ичига олган "Йўл харитаси"ни тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА