Жанубий Кореянинг Муан шаҳрида самолёти ҳалокатга учраган "Jeju Air" авиакомпанияси фожиа учун узр сўраб, фалокат сабабини аниқлаш учун барча имкониятни амалга оширишга ваъда берди, деб ёзди “Ёнхап” ахборот агентлиги.
“Ҳозир тафсилотларни аниқлаш устида ишлаяпмиз”, — дейилган қисқача баёнотда.
Эслатиб ўтамиз бугун маҳаллий вақт билан соат 9:07 да "Jeju Air" компанияси 7C 2216 рейси бўйича 181 киши билан учган "Boeing 737-800" лайнери Муан аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, панжарага урилган ва ёниб кетган.
Сўнгги маълумотда ҳалок бўлган 75 кишининг шахси аниқлангани, икки одам қутқарилгани эълон қилинган. Ҳаво кемаси саҳнида 173 Жанубий Корея, 2 нафар Таиланд фуқароси бўлган. Қутқарув ишлари давом этяпти. Йўловчиларнинг аксарияти ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, табиий офат оқибатини бартараф этиш учун 180 га яқин ҳарбий хизматчи, ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари сафарбар этилган.
Ўт ўчирувчилар тахминича, ҳалокатнинг эҳтимолий сабаби сифатида об-ҳаво шароити ва қушлар урилиши кўрсатилмоқда.