Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖДПУда халқаро анжуман
10:40 / 2023-12-07

Жиззах давлат педагогика университетида Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишни кучайтириш мақсадида “Foreign Language Teachingand Applied Linguistics – FLTAL” анжумани ташкил этилди.

Онлайн тарзда ўтган ушбу конференцияда АҚШ, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 20 давлатдан 100 дан зиёд иштирокчи қатнашди.  

“Хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик” – FLTAL (Foreign Language Teaching and Applied Linguistics) анжумани бутун дунёдаги барча даражаларда тил ва тилшуносликни ўқитишга қизиққан тадқиқотчилар, амалиётчилар ва ўқитувчиларни бирлаштиришга мўлжалланган.  

FLTAL уюшмаси Ўзбекистонда чет тилларни ўқитиш соҳасида жаҳон педагогик инновациялари ва энг сўнгги илмий-методик тадқиқотларни тақдим этиб келмоқда.  

– Анжуманда Ўзбекистондаги бир қатор нуфузли ОТМдан ташқари, Россия, Хитой, Буюк Британия, Қозоғистон, Люксембург, Ливан, АҚШ, Янги Зеландия, Эрон, Руминия, Италия, Канада, Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея, Словения каби мамлакат вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш лозим, – дейди Жиззах давлат педагогика университети ректори, профессор Шавкат Шарипов. – Тилшунослик фанлари профессори Азамат Акбаров ташаббуси билан 2011 йили асос солинган ушбу FLTAL узоқ йиллар давомида ҳақиқий брендга айланиб, илмий доираларда кенг танилди. Чунки у филолог олимлар, тилшунослар, тил ўқитувчиларининг ўзига хос олимпия ўйинлари кабидир. 2011 – 2016 йиллардаги FLTAL Европа олий ўқув юртларида, 2017 – 2018 йиллари Қозоғистон, 2019 йили Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида, 2020 йили Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида, 2021 йили Бухоро давлат университетида, 2022 йили Урганч давлат университетида бўлиб ўтган эди. Анжуманларни устоз Азамат Акбаров бошқариб келмоқда. Ўтган йиллар давомида конференциянинг асосий спикерлари сифатида жаҳоннинг энг машҳур тилшунослари қатнашиб келаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Жумладан, 2013 йилги FLTAL анжуманида дунёга машҳур тилшунос Ноам Чомский иштирок этган.  

А.Қаюмов,  

ЎзА мухбири