Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЖЧ-2026”: Ўзбекистоннинг машғулот базаси Атлантада ташкил этилади
10:16 / 2026-03-04

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 июнидан 19 июль санасига қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этадиган мундиалда жамоалар 4 тадан 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, мундиал давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Атланта шаҳрида истиқомат қилади ва машғулотларни “Атланта Юнайтед” клубига қарашли базада олиб боради. 

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ФИФА томонидан 61 та манзил танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган.   

Базаларга жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида “K” гуруҳидан ўрин олган. Қуйида терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлар тақвими билан танишинг:

17 июнь: Ўзбекистон - Колумбия

23 июнь: Португалия - Ўзбекистон

27 июнь: Саралаш жамоаси - Ўзбекистон

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА