Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЖЧ-2026”: Осиё қитъаси учун саралашнинг 4-босқичига қуръа ташланди
14:13 / 2025-07-17

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида “ЖЧ-2026” Осиё қитъаси учун плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Маълумки, 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинлар жорий йилнинг 8-14 октябрь кунлари марказлаштирилган форматда ўтказилади. Маросимда иштирокчилар учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинди.  

Қуръа ташлаш маросимини Шин Ман Гил ва Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе олиб борди. Қуръа натижасига кўра, Қатар, БАА ва Ўмон "A" гуруҳидан, Саудия Арабистони, Ироқ ҳамда Индонезия терма жамоалари "B" гуруҳидан жой олди.

Мазкур саралашнинг "А" гуруҳи баҳсларига Қатар, "B" гуруҳи учрашувларига эса Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Гуруҳнинг иккинчи ўрнидан жой олган термалар 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА