Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖЧ-2022 саралаш. Илк бор Ўзбекистон қатнашмайдиган учинчи босқич тақвими маълум
17:30 / 2021-07-06

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг иккинчи босқичидаёқ юришини тўхтатган.

Мустақилликка эришгандан буён етти бор саралаш баҳсларида иштирок этиб, ҳали биронтасида биринчи ё иккинчи босқичдаёқ чиқиб кетмаган, деярли сўнгги паллаларда битта ютуқ ёҳуд тўплар нисбатидаги бир-иккита тўпларнинг етмаслиги оқибатида мақсадига эриша олмаган миллий терма жамоамиз бу гал, Вадим Абрамов устозлигида ниятига эриша олмади. Саралаш ўйинларининг сўнгги учинчи босқичида Ливан, Сурия, Уммон, Вьетнам каби давлатлар терма жамоалари кураш олиб боради, афсуски уларнинг орасида бизнинг футболчиларимиз йўқ.

Хуллас, ҳал қилувчи босқичда қитъамизнинг 12 та терма жамоаси икки гуруҳга бўлиниб, курашни давом эттиради. Саралаш ўйинлари шу йилнинг 2 сентябридан келаси йилнинг 29 мартига қадар давом этади.

Унда қатнашувчи термалар:

«А» гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия, Ливан.

"B" гуруҳи: Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон, Вьетнам.

Ўйинлар тақвими:

2021 йилда

1-тур. 2 сентябрь

Эрон – Сурия

Жанубий Корея – Ироқ

БАА – Ливан

Япония – Уммон

Австралия – Хитой

Саудия Арабистони – Вьетнам

2-тур. 7 сентябрь

Сурия – БАА

Ливан – Жанубий Корея

Ироқ – Эрон

Уммон – Саудия Арабистони

Вьетнам – Австралия

Хитой – Япония

3-тур. 7 октябрь

БАА – Эрон

Ироқ – Ливан

Жанубий Корея – Сурия

Саудия Арабистони – Япония

Хитой – Вьетнам

Австралия – Уммон

4-тур. 12 октябрь

Сурия – Ливан

БАА – Ироқ

Эрон – Жанубий Корея

Уммон – Вьетнам

Саудия Арабистони – Хитой

Япония – Австралия

5-тур. 11 ноябрь

Ироқ – Сурия

Ливан – Эрон

Жанубий Корея – БАА

Хитой – Уммон

Вьетнам – Япония

Австралия – Саудия Арабистони

6-тур . 16 ноябрь

Сурия – Эрон

Ироқ – Жанубий Корея

Ливан – БАА

Уммон – Япония

Хитой – Австралия

Вьетнам – Саудия Арабистони

2022 йилда

7-тур. 27 январь

Эрон – Ироқ

БАА – Сурия

Жанубий Корея – Ливан

Австралия – Вьетнам

Саудия Арабистони – Уммон

Япония – Хитой

8-тур. 1 феврал

Эрон – БАА

Ливан – Ироқ

Сурия – Жанубий Корея

Вьетнам – Хитой

Уммон – Австралия

Япония – Саудия Арабистони

9-тур. 24 март

Ироқ – БАА

Ливан – Сурия

Жанубий Корея – Эрон

Австралия – Япония

Вьетнам – Уммон

Хитой – Саудия Арабистони

10-тур. 29 март

Эрон – Ливан

БАА – Жанубий Корея

Сурия – Ироқ

Уммон – Хитой

Саудия Арабистони – Австралия

Япония – Вьетнам

Ҳар икки гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса ўзаро куч синашади ва унда ғолиб бўлган жамоа қитъалараро плей-офф баҳслари мусобақасида иштирок этади.

 

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА