Жазойир Франция ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Жазойир Африка қирғоқларидаги миссиясини бажариш мақсадида парвоз қилувчи Франция ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди.
“Ал-Жазира”нинг ўз манбасига таяниб хабар беришича, аввалроқ, Франция ва Жазойир муносабатларига француз президенти Эммануэль Макроннинг кескин сўзлари туфайли путур етганди.
Эслатиб ўтамиз, Жазойир француз колонияси бўлган ва бу ердаги соҳилбўйида кўплаб этник французлар колония тартибини тиклашни ёқлаб чиққанди.
“Le Monde” газетасига кўра, Макрон улар билан учрашиб: “Жазойир тарихи ҳақиқат асосига эмас, Францияга нафрат руҳида ёзилган”, деб таъкидлаган ва бунда президент халқни эмас, Жазойирнинг раҳбариятини назарда тутгани маълум қилинган.
Жазойирда бу фикр мамлакатнинг ички ишига аралашув деб қабул қилинган ва Париждаги элчи маслаҳатлашув учун чақириб олинган.
З.Мирзабоева, ЎзА