English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жазоир. Ўрмон ёниб, 15 киши ҳалок бўлди
10:52 / 2023-07-25

Жазоирда давом этаётган ўрмон ёнғини оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 26 одам жароҳат олди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 16 шаҳарнинг 97 жойида ўрмон ёнғини қайд этилган. Олов яқин қишлоқларга ҳам тарқалди, дея таъкидлади департамент вакили.  

Ҳудуддан 500 киши кўчирилган. Соҳил бўйидаги Бумердес, Буира, Тизи-Узу, Бежая, Жижел ва Скикда шаҳарларида ўт ҳали ўчмаган. Офатни бартараф этиш ҳаракати давом этяпти. Қарийб бир ойдан бери ҳарорат мамлакат пойтахтида 48 даражадан юқори, бошқа шаҳарларда 50 даражагача кўтарилган.  

 

ЎзА